Пандемиядан сўнг дунёдаги қанча одам ўта камбағаллашади?
Олам
−
20 Май 2020
7285Дунёдаги 60 миллионга яқин одам коронавирус пандемияси туфайли ўта камбағаллашади. Бу ҳақда Жаҳон банкининг раҳбари Дэвид Малпасс маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бу йил жаҳон иқтисодиётини “чуқур рецессия” кутмоқда.
Жаҳон банкининг таърифига кўра, кунлик даромади 1,9 доллар ва ундан паст бўлган одамлар “ўта камбағаллик” ҳолатида.
Малпасснинг тушунтиришича, иқтисодиётни ривожлантириш учун тиббий фавқулодда вазиятларга қандай муносабатда бўлишни тезда ўрганиш керак. Бундан ташқари, ҳукумат камбағаллар ва хусусий секторни қўллаб-қувватлаши зарур.
Унинг қўшимча қилишича, банк 15 ой ичида энг ҳимоясиз мамлакатларга субсидия ва бошқа иқтисодий ёрдам шаклида 160 миллиард доллар ажратишни ваъда қилмоқда.
LiveБарчаси