Пандемия бизни етти йил ортга қайтарди – UNICEF

Олам

image

COVID-19 пандемияси болаларга ёмон таъсир қилди ва UNICEF’нинг 75 йиллик тарихидаги энг ёмон инқирозга олиб келди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (UNICEF)нинг янги ҳисоботида маълум қилинди. 

Ташкилотнинг энг оптимистик сценарийсига кўра, болаларни ҳимоя қилиш соҳасида пандемиядан олдинги ҳолатни қайта тиклаш учун камида етти йил керак бўлади. 

Ҳисоботда таъкидланишича, пандемия қашшоқлик, соғлиқни сақлаш, таълим олиш, овқатланиш, болаларни ҳимоя қилиш ва психологик фаровонликдаги муаммоларини ҳал қилишда ўнлаб йиллар давомида эришилган ютуқларга путур етказган.

UNICEF ижрочи директори Генриетта Форнинг маълум қилишича, оч қолган ва мактабга бориш имкониятидан маҳрум бўлган болалар сони тез суръатлар билан ўсиб бормоқда. Тобора кўпроқ ўғил-қизлар зўравонликка дучор бўлиб, қашшоқликда яшамоқда. Айрим оилалар омон қолиш учун фарзандларини эрта турмушга беришга мажбур бўлишмоқда. Сўнгги пайтларда соғлиқни сақлаш, эмлаш ва тўғри овқатланиш имкониятига эга бўлмаган болалар сони ҳам кўпайди. Буларнинг барчаси, Генриетта Форнинг сўзларига кўра, орқага қайтишни кўрсатади.

UNICEF’нинг янги ҳисоботида айтилишича, пандемия болалар саломатлиги ва фаровонлигига ягона таҳдид эмас. Бугунги кунда бутун дунё бўйлаб 426 миллион бола, яъни ҳар бешинчи боладан деярли бири тобора кескинлашиб бораётган зиддиятли ҳудудларда яшайди.


Мақола муаллифи

Теглар

пандемия

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг