Пандемия анъанавий ўзбек бозорларига салбий таъсир кўрсатмоқда – “Reuters”

Олам

image
Ортиқхўжаевнинг қулочи Carrefour’гача етди. Тошкентда учта супермаркет очилади north_east

Ортиқхўжаевнинг қулочи Carrefour’гача етди. Тошкентда учта супермаркет очилади

Ўзбекистонда озиқ-овқат савдосида етакчилик қилиб келган анъанавий шовқинли бозорлар коронавирус пандемияси сабаб бўшаб қолди. Бу орада ижтимоий масофани сақлаш талаби сабаб супермаркетларнинг озиқ-овқат савдосидаги ҳиссаси ортиб боряпти.

“Reuters”нинг ёзишича, дунё бўйлаб кўплаб саноат тармоқлари режадаги ўсишдан воз кечиб турган бир вақтда, Ўзбекистондаги айрим озиқ-овқат ритейлерлари коронавирус сабабли мижозлар ўз одатларини ўзгартириши, бу орқали супермаркетлар харидорларни жалб этиш бўйича анъанавий бозорлардан ўзиб кетишига ишонишяпти.

Шунга қарамасдан, супермаркетлар учун муҳим бўлган кенг ассортиментдаги маҳсулотлар билан таъминлаш етказиб беришнинг глобал занжирида юз берган ҳозиргидек вазиятда жиддий муаммо бўлади. Бу ўз навбатида бозор эгаллаш режасига салбий таъсир қилади.

Масалан, Бирлашган Араб Амирликларида жойлашган Маджид ал-Футтайм компаниясин шу йилнинг учинчи чорагида Тошкентда биринчи Carrefour супермаркетини очишини эълон қилди. Қурилиш ишлари карантин чекловлари ўрнатилган вақтда ҳам давом этди.

“Биринчи босқичда – 2020 йилда тўртта дўконимиз очилади, улардан учтаси супермаркет, биттаси гипермаркет бўлади”, деган Дубайдаги компания ижрочи директори Ҳани Вейсс Reuters мухбирига.

Франшиза келишуви асосида Carrefour спермаркетларини бошқарувчи француз компанияси Majid Al Futtaim Ўзбекистон бозорига кириш учун тахминан 11 млн доллар йўналтирмоқда. Келгуси йилларда тармоқнинг мамлакатда кенгайиб бориши учун йилига 10 млн доллардан инвестиция киритиб бориш режалаштирилган.

Маҳаллий супермаркетлар тармоғи Korzinka.uz 2023 йилгача дўконлари сонини уч баробарга ошириш стратегиясини амалга оширишни режалаштирган.

Аммо коронавирус пандемияси сабаб компания бу йил бироз камроқ супермаркет очиши мумкин. Компания асосчиси Зафар Хошимов компания карантин вақтида тезлик билан ўсиши кутилаётган онлай-савдога эътибор қаратишини маълум қилди.

Хошимовнинг сўзларига кўра, пандемия Ўзбекистонда чакана савдо модернизациясини тезлаштириши мумкин.

“Ўрта ва узоқ муддатли истиқболда катта эҳтимол билан истъемолчиларнинг талаб ва бозор қилиш тартиби ўзгаради. Санитария, хавфсизлик ва гигиена масаласи алоҳида аҳамият касб эта бошлайди. Бизга талабни қондиришимиз, замонавий чакана савдо билан тўлиқ қамраб олиш учун уч эмас, ўн баробар кўп дўконлар керак”, дейди Зафар Хошимов.

Ўзбек озиқ-овқат бозори бўйича тўлиқ маълумотлар мавжуд эмас. Ҳани Вейсснинг SAD Marketing маълумотига асосланиб айтишича, Тошкент озиқ-овқат бозори 2018 йилда 3,4 млрд долларга баҳоланган ва 2023 йилгача 5 млрд долларга етади.


Мақола муаллифи

Теглар

бозор пандемия

Баҳолаганлар

91

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг