Палов индекси: энг қиммат ва арзон ош қаерда сотилади?
Бу қизиқ
−
02 Январь
7986Ўзбекистон Давлат статистика агентлиги 2023 йил декабрь ойи учун палов индексини эълон қилди. Бу ҳақда агентликнинг сайтида келтирилган.
Мамлакатнинг марказий ҳудудларидаги умумий овқатланиш муассасалари (Ош марказлари)да ўтказилган кузатув натижалари бўйича паловнинг ўртача нархлари қуйидаги кўринишга эга бўлди:
• Қорақалпоғистон Республикаси – 23 400 сўм;
• Андижон вилояти – 24 200 сўм;
• Бухоро вилояти – 28 200 сўм;
• Жиззах вилояти – 25 000 сўм;
• Қашқадарё вилояти – 26 600 сўм;
• Навоий вилояти – 23 400 сўм;
• Наманган вилояти – 20 000 сўм;
• Самарқанд вилояти – 27 000 сўм;
• Сурхондарё вилояти – 25 400 сўм;
• Сирдарё вилояти – 25 200 сўм;
• Тошкент вилояти – 24 300 сўм;
• Фарғона вилояти – 21 500 сўм;
• Хоразм вилояти – 25 800 сўм;
• Тошкент шаҳри – 29 700 сўм.
Маълумот учун, нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради. Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (Ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган.
LiveБарчаси