Пахтани қўшиб ёзганлар қўлга тушди

Жамият

image

Қорақалпоғистон Республикасининг Шуманай туманида пахтани қўшиб ёзиш билан боғлиқ ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хабар бермоқда. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шуманай туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда, “Ж” фермер хўжалиги томонидан 2 580 кг пахта хомашёси топширилган бўлсада, “Шуманай пахта қабул қилиш маскани” АЖ мансабдор шахслари жамият пул маблағларини талон-торож қилиш мақсадида, юк хатлари ва “ECAS” электрон дастурига сохта маълумотлар киритиб, умумий қиймати 20,8 млн сўм бўлган 5 940 кг пахта хомашёсини қўшиб ёзиб, ҳужжатларни сохталаштирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан “Шуманай пахта қабул қилиш маскани” мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура Шуманай тумани Пахта терими

Баҳолаганлар

108

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг