“Пахтакор” стадиони бузилади – клуб баёнот берди

Спорт

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг “Пахтакор” клуби стадиони бузиб ташланиши ҳақида хабарлар тарқалди. Клуб ушбу хабарларга муносабат билдириб, баъзи маълумотларни очиқлади.

“Пахтакор” стадиони ўрнида янги стадион қурилиши клуб режаларидан ўрин олгани ҳақида маълумот тақдим этганмиз.

Айни пайтда стадионнинг янги кўриниши қандай бўлиши аниқланмоқда, тақдим қилинган лойиҳалар орасидан бирини танлаб олиш жараёни кетмоқда. Сайтимизда эълон қилинган тендердан сўнг 20 га яқин компаниялар ўз таклифларини билдиришган. Стадион ФИФАнинг охирги талабларига жавоб берадиган ҳолатда бунёд этилиши сабабли охирги қарорга келишдан аввал барчасини пухта ўйлаб кўриш талаб этилади. 

Маъқул деб топилган лойиҳа танлангач, стадион пойхатимиз марказида жойлашиши ва унинг кўркига айланиши мақсадида ҳукуматнинг тегишли идоралари билан биргаликда қурилиш ишлари қачон бошланиши борасида тўхтамга келинади. Айни ҳолатда эса стадионни бузиш ишлари қачон бошланиши аниқ эмас. Лойиҳа масаласи аниқ бўлиши билан бу ҳақида маълумот расмий сайтимизда тақдим этилади”, дейлади клуб баёнотида.

Маълумот учун, “Пахтакор” стадиони 1956 йилда қурилган. Стадион 35 минг футболсеварни сиғдира олади. Дастлаб бу кўрсаткич 55 минг бўлган. Бироқ 1996, 2008 ва 2012 йиллардаги таъмирлашлар давомида стадион сиғими қисқартирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Пахтакор

Баҳолаганлар

140

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг