“Пахтакор”нинг “Ал-Ҳилол”га қарши ўйини қачон бўлиши айтилди

Спорт

image

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби Осиё Чемпионлар лигаси Элит турнири 1/8 финал босқичи дастлабки ўйинида 4 март куни “Ал-Ҳилол”ни қабул қиладиган бўлди. Бу ҳақда Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, “Пахтакор” Саудия чемпиони “Ал-Ҳилол”га қарши 4 март куни “ЖАР” стадионида майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади. Жавоб ўйини 11 март куни Ар-Риёдда бўлиб ўтади ва ушбу баҳс ҳам 21:00 га белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, “Пахтакор” Осиё Чемпионлар лигаси Элит турнири гуруҳ босқичи сўнгги турида Қатарнинг “Ал-Садд” клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олгани ва турнир давомида қанча ишлаб олгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Пахтакор Ал-Ҳилол Осиё Чемпионлар лигаси Элит 1/8 финал босқичи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг