“Пахтакор”нинг “Ал-Ҳилол”га қарши ўйини қачон бўлиши айтилди
Спорт
−
20 Февраль 2025 7070 1 дақиқа
Тошкентнинг “Пахтакор” клуби Осиё Чемпионлар лигаси Элит турнири 1/8 финал босқичи дастлабки ўйинида 4 март куни “Ал-Ҳилол”ни қабул қиладиган бўлди. Бу ҳақда Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, “Пахтакор” Саудия чемпиони “Ал-Ҳилол”га қарши 4 март куни “ЖАР” стадионида майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади. Жавоб ўйини 11 март куни Ар-Риёдда бўлиб ўтади ва ушбу баҳс ҳам 21:00 га белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, “Пахтакор” Осиё Чемпионлар лигаси Элит турнири гуруҳ босқичи сўнгги турида Қатарнинг “Ал-Садд” клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олгани ва турнир давомида қанча ишлаб олгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь