“Пахтакор” Ироқ терма жамоаси ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олди

Спорт

image

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби Ироқ миллий терма жамоаси ҳужумчиси Айман Ҳуссайн билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 30 ёшли футболчи билан тузилган келишув жорий мавсумнинг охиригача амал қилади. Айман яқинда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида Ироқ терма жамоасининг турнирдаги ягона голига муаллифлик қилган эди.

Фаолияти давомида у Ироқнинг “Духок”, “Нафт”, “Ал-Шорта”, “Ал Қува Ал-Жавия” ва “Карма”, Туниснинг “Сфаксиен”, Қатарнинг “Умм Салал”, “Ал-Мархия”, “Ал-Хор” ва “Ал-Вакра”, БААнинг “Ал-Жазира”, шунингдек Марокашнинг “Ража Атлетик” клубларида тўп сурган.

Маълумот учун, Ҳуссайн клублар сафида миллий чемпионатларда жами 120 та гол урган. Ироқ миллий терма жамоаси либосида эса 34 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган. Шунингдек, у Олимпия ўйинлари ва Жаҳон чемпионатининг финал босқичида гол урган кам сонли ироқлик футболчилардан бири ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг