“Пахтакор” 3 футболчисини жамоада олиб қолди
Спорт
−
02 Январь
9000Тошкентнинг “Пахтакор” клуби Хожиакбар Алижонов, Достон Ҳамдамов ва Сардор Собирхўжаев билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, Алижонов ва Собирхўжаев яна 2 йилни шу жамоа таркибида ўтказади. Ҳозирча Ҳамдамовнинг шартномаси неча йилгача эканлиги маълум эмас.
Шунингдек, ҳар учала футболчи клубнинг янги устози Педро Моррейранинг режаларига киради ва унинг ўзи ўйинчиларни жамоада олиб қолди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, “шерлар” Игорь Сергеевнинг трансферини эълон қилганди.
LiveБарчаси
Жастин Трюдо расман истеъфога чиқмоқда.
06 Январь