Пакьяо япониялик кикбоксчи билан жанг қилади
Спорт
−
01 Июль
2536Июль ойининг охирида Super Rizin 3 бокс оқшоми бўлиб ўтиши режалаштирилган бўлиб, кечада афсонавий боксчи Мэнни Пакьяо чиқиш қилади. Бу ҳақда Rizin ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар берди.
Аввалига Пак-Ман япониялик ММА жангчиси Чиҳиро Сузуки билан бокс тушиши керак эди. Аммо у ҳамюрти Таканори Гомига қарши кўргазмали ўйинда жароҳат олган, шу боис 28 июль куни бўладиган жангни ўтказиб юборишга мажбур бўлади.
Бироқ 45 ёшли Пакьяо барибир Super Rizin 3 бокс оқшомида чиқиш қилади – унинг рақиби яна бир япониялик кикбоксчи Рукия Анпо бўлади. Анпо илгари ҳеч қачон профессионал боксда иштирок этмаган. Шартномага кўра, 69 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги жанг 3 дақиқадан 3 раунд давом этади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь