Ozon Ўзбекистондаги сотувчилар учун Тошкентда илк форумни ўтказади
Business
−
11:08 375 3 minutes
3 ноябрь куни Ozon компанияси Тошкент шаҳрида Ўзбекистон тадбиркорлари учун ўзининг илк COME ON Forum форумини ўтказади. Бепул тадбир шаҳар марказидаги Hilton Tashkent City меҳмонхонасида бўлиб ўтади.
Конференция мамлакатимизда илк бор ташкил этилади ва сотувчилар учун маркетплейс мутахассисларидан жавоблар олиш, Ozon топ-менежерлари ва ҳукумат вакиллари билан мамлакатдаги электрон савдонинг ривожланишини муҳокама қилиш ҳамда ўз маҳсулотларини экспортга чиқаришни билиб олишлари учун асосий майдонга айланади.
.jpeg)
Дастур доирасида Ozon спикерлари сотувчи босиб ўтиши керак бўлган йўлни тўлиқ тушунтириб берадилар:
- Дўконни қандай рўйхатдан ўтказиш ва доимо ижобий натижага эришиш учун фойдани ҳисоблаш;
- Сотувни оширадиган маҳсулот карточкасини қандай яратиш ва уни сунъий интеллект ёрдамида такомиллаштириш;
- Платформанинг қулай воситалари ёрдамида маркетплейсда товарларни реклама қилиш ва сотув ҳажмини бир неча баробар ошириш;
- Маркетплейсдаги ишлаш моделлари ҳақида ва уларни қандай қилиб биргаликда тўғри қўллаш;
- Ўзбекистонда Ozon юридик шахси билан ишлашда қандай янги шартлар ва тарифлар амал қилиши.
.jpeg)
Тадбир Ozon’да аллақачон фаолият юритаётган тадбиркорлар учун ҳам, офлайн бизнес эгалари, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва онлайн савдони бошлашни режалаштираётганлар учун ҳам бирдек қизиқарли бўлади.
Сермазмун ўқув дастуридан ташқари, иштирокчилар қимматбаҳо совғалар, жумладан, Apple техникаси, платформада реклама учун бонуслар, шунингдек, компаниянинг бренд маҳсулотлари ва бизнесни ривожлантириш учун бошқа сирли совғалар ўйинида иштирок этишлари мумкин.
.jpeg)
Форум 2026 йил 3 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 11:00 да Тошкент шаҳри, Ўқчи кўчаси, 1 уй манзилидаги Hilton Tashkent City меҳмонхонасида бўлиб ўтади. Иштирок этиш бепул. Конференция ва онлайн эфир рус ва ўзбек тилларида олиб борилади.
Иштирок этиш учун тадбир сайтида олдиндан рўйхатдан ўтиш зарур: https://forum.ozon.uz/
Ozon Ўзбекистон бозорига 2023 йилда кириб келди. 2025 йилда компания айланмаси ўтган йилга нисбатан қарийб 4 баробар ўсди, фаол харидорлар сони эса шу давр мобайнида қарийб 3,5 баробарга кўпайди. Компаниянинг Ўзбекистондаги логистика имкониятлари Тошкентдаги fulfilment маркази ва саралаш марказларини ўз ичига олади. Шунингдек, компания буюртмаларни топшириш пунктлари тармоғини фаол ривожлантирмоқда.
.jpeg)
Ozon — ривожланган логистика тармоғига эга кўп тоифали маркетплейс. Компания Қозоғистон, Арманистон, Беларусь, Россия, Қирғизистон, Ўзбекистон, Озарбайжон, Грузия, Туркманистон, Мўғулистон, шунингдек, Хитой ва Туркия каби мамлакатларда ўз фаолиятини олиб боради.
.jpeg)
Савдо платформасида 20 дан ортиқ тоифага мансуб 400 миллиондан зиёд товар номи тақдим этилган: китоб ва кийим-кечакдан тортиб озиқ-овқат ва саломатлик маҳсулотларигача. Ozon’нинг ривожланган логистика инфратузилмаси туфайли 69,2 миллион фаол харидор ўз товарларини қабул қилиб олмоқда, 750 мингдан ортиқ тадбиркор эса ўз маҳсулотларини Россия ва МДҲ мамлакатларида сотмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
All26 October
26 October