Озодликдан маҳрум қилишга сабаб бўладиган жиноят тури иккитага камаяди
Жамият
−
16 Декабрь 2019
6195Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Қарор билан Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Ҳужжатда белгиланишича, 2020 йил майга қадар туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазо турларини тайинлашни бекор қилиш юзасидан таклифлар тайёрланади.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Алламжонов), Адлия вазирлиги (Давлетов) ижро учун масъул этиб тайинланди.
Шаҳноза Тўрамуротова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь