Озода Собиржонова бронза медаль учун курашда мағлуб бўлди
Спорт
−
10 Август
2482Париж шаҳрида давом этаётган Олимпиада ўйинларининг аёллар ўртасидаги таэквондо баҳсларида 67 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Озода Собиржонова бронза медаль учун баҳсда Бельгия вакили Сара Чаарига қарши даянга чиқди. Аммо у рақибини мағлубиятга учрата олмади. Собиржонова 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди ва 5-ўрин билан кифояланди.
Эркаклар ўртасидаги таэквондо баҳсларида -68 кг вазн финалида Улуғбек Рашидов иорданиялик Зайид Каримга қарши даянга чиқиб, рақибини мағлубиятга учратди. Бу билан 22 ёшли ўзбекистонлик таэквондочи Ўзбекистон делегациясига Париж Олимпиадасида яна бир олтин медални келтирди.