Улуғбек Рашидов икки карра Олимпиада чемпиони бўлди
Спорт
−
09 Август
9325Париж шаҳрида давом этаётган Олимпиада ўйинларининг таэквондо баҳсларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Улуғбек Рашидов кетма-кет икки карра Олимпиада чемпионига айланди.
-68 кг вазн финалида Рашидов иорданиялик Зайид Каримга қарши даянга чиқиб, рақибини мағлубиятга учратди.
Финалгача 22 ёшли ўзбекистонлик таэквондочи Гонгконг, Хитой ва испаниялик рақибларини доғда қолдирди.
Шундай қилиб, Рашидов Ўзбекистон делегациясига Париж Олимпиадасидаги иккинчи олтин медални келтирди. Бунгача дзюдочи Диёра Келдиёрова Ўзбекистон ҳисобида дастлабки олтин медални қўшиб қўйганди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь