Озода Нурсаидова Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонини олди

Маданият-санъат

image

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони имзоланди.

Фармонга кўра, хонанда Озода Нурсаидова Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист унвонини олди. Шунингдек, у билан қаторда Алибек Кабдураҳманов ва Дилноза Ортиқова ҳам ушбу унвонни олганлар рўйхатидан жой олган.

Хонанда Озода Нурсаидова “Озода Саидзода” тахаллуси билан ҳам ижод қилган. 2000 йили яратилган “Кетма“ қўшиғи унга чинакамига омад келтиради. Ундан кейин яратилган “Асрасин“ ва “Энди мен кетаман“ номли қўшиқлари ҳам хонанданинг машҳурликка эришишига сабаб бўлади. 2001 йили ўтказилган “Тарона“ тақдимотида у “Йилнинг энг яхши қўшиғи“ номинациясида ғолибликни қўлга киритади. Хонанда 15 йил мобайнида ижодий тақиқлар сабаб омма эътиборидан четда бўлишга мажбур бўлди. Кўплаб хит мусиқалар муаллифининг “Кўк жигули” таронаси YouTube’да кўришлар сони бўйича рекордни қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ таниқли эстрада хонандаси Севара Назархон Ўзбекистон Республикаси халқ артисти унвони билан тақдирлангани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Озода Нурсаидова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг