Озарлар арман аскарини ўғирлагани иддао қилинди

Олам

image

Кеча, 21 март куни Озарбайжон ҳарбийлари Арманистон Қуролли кучларининг Қора кўл ҳудуди яқинидаги позицияларига озиқ-овқат олиб кетаётган Арманистоннинг Сюник вилояти Хндзореск қишлоғида яшовчи фуқарони ўғирлаб кетди. Бу ҳақдаги иддаони маҳаллий 24News порталига Горис жамияти раҳбари ўринбосари Артем Агажанян маълум қилган.  

“Озарбайжонликлар Хндзореск шаҳрида яшовчи М.Гулнабарянни Арманистон Республикасининг суверен ҳудудидан ўғирлаб кетишган, у арман аскарларига нон олиб кетаётган эди. Лекин нима бўлаётгани ҳақида бизда аниқ маълумот йўқ. Ҳозир фақат ўғирлаб кетилгани ҳақида маълумот бор”, дейилади хабарда. 

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, ўғирлаб кетилган шахс Арманистон Қуролли кучларининг шартнома бўйича аскаридир, республика Мудофаа вазирлиги ҳозирча воқеа юзасидан изоҳ бермаяпти.

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги эса арманистонлик ҳарбий хизматчининг қўлга олингани ёки ўғирлаб кетилгани ҳақидаги арман оммавий ахборот воситаларининг хабарларини рад этди. 

“Арманистон Мудофаа вазирлиги томонидан тарқатилган маълумотларга кўра, 21 март куни Арманистон Қуролли кучлари ҳарбий хизматчиси йўлдан адашиб, гўёки автомашинада Озарбайжон армияси бўлинмалари позицияларига яқинлашиб, бўлинмаларимиз томонидан асирга олингани ҳақиқатга тўғри келмайди”, дейилади Мудофаа вазирлиги баёнотида. 

Арманистон Мудофаа вазирлиги ҳарбийлар ёмон кўриш шароитида адашиб, Озарбайжон назорати остидаги ҳудудига автомобилда кириб келганини даъво қилди.  

“Унинг Озарбайжон томонида мавжудлигини тасдиқлаш ва қайтариш чоралари кўрилмоқда”, дейилади Озарбайжон Мудофаа вазирлиги хабарида. 


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон-Арманистон Қорабоғ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг