Озарбайжонликлар вертолёт ҳалокати қурбонларини сўнгги манзилга кузатди

Олам

image

Озар халқи бугун, 1 декабрь куни вертолёт ҳалокатида ҳалок бўлган 14 нафар ҳарбий хизматчи билан хайрлашди. 

Видолашув маросими “Серхетчи” спорт мажмуасида Озарбайжон Давлат чегара хизмати раҳбари, генерал-полковник Элчин Гулиев, Озарбайжон ҳарбий прокурори Ханлар Велиев, Баку шаҳар ижроия ҳокимияти раҳбари Элдар Азизов ва марҳумларнинг оила аъзолари, яқинлари иштирокида бўлиб ўтди.  

Қайд этилишича, Озарбайжон марҳумларнинг жасадлари жойлаштирилган тобутлар устига мамлакат байроғи тўшалиб, мажмуанинг бош аренасига олиб чиқилган. 

Йиғилганлар қурбонлар хотирасига бир дақиқалик сукут сақлаган.  

Маросимда протоколга мувофиқ Озарбайжон Республикаси мадҳияси янграган. Шунингдек, ҳар бир марҳумнинг таржимаи ҳоли ўқиб эшиттирилган. 

Элчин Гулиев маросимдаги нутқида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ҳам Иккинчи Қорабоғ уруши қатнашчилари бўлганини таъкидлаб, қуролдошларининг ҳалок бўлганидан чуқур таассуф билдирди. 

Марҳумлар Бакудаги Иккинчи Фахрий хиёбонга дафн этилди. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 30 ноябрь куни Озарбайжон Давлат чегара хизматига тегишли (ДЧХ) вертолётнинг қулаши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди, икки киши яраланди. Ҳалокат қурбонларининг 1 нафари полковник, 1 нафари подполковник, 5 нафари майор, 4 нафари капитан, 2 нафари лейтенант ва 1 нафари техник ходим бўлган. 

Бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига мамлакат Президенти Илҳом Алиев ва вице-Президент Меҳрибон Алиева ҳамдардлик билдирди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон

Баҳолаганлар

131

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг