Озарбайжонда ҳарбий вертолёт қулади. Оқибатда 14 киши ҳалок бўлди

World

image

Бугун, 30 ноябрь куни Озарбайжон Давлат чегара хизматига тегишли (ДЧХ) вертолётнинг қулаши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди, икки киши яраланди. Бу ҳақда Давлат чегара хизмати раҳбари ўринбосари Илҳом Меҳдиев маълум қилди.

“Фалокат оқибатида 14 киши ҳалок бўлди, икки киши яраланди”, дея унинг сўзларидан иқтибос келтирган АПА ахборот агентлиги. Давлат чегара хизмати Матбуот хизмати ҳалок бўлганлар ва ярадорлар рўйхатини эълон қилган.

Ўз навбатида, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев табиий офатда ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди, дея хабар берилди давлат раҳбари сайтида.

Дастлаб, Давлат чегара хизмати ва республика Бош прокуратураси Озарбайжон Давлат чегара хизматига қарашли ҳарбий вертолётнинг Боку яқинидаги Хизи вилоятидаги Гарейбат аэродромида ўқув парвозлари вақтида ҳалокатга учрагани ҳақида маълумот тарқатган эди.


Tags

Rate Count

100

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends