Озарбайжонда ҳарбий вертолёт қулади. Оқибатда 14 киши ҳалок бўлди
Олам
−
30 Ноябрь 2021 5371 1 дақиқа
Бугун, 30 ноябрь куни Озарбайжон Давлат чегара хизматига тегишли (ДЧХ) вертолётнинг қулаши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди, икки киши яраланди. Бу ҳақда Давлат чегара хизмати раҳбари ўринбосари Илҳом Меҳдиев маълум қилди.
“Фалокат оқибатида 14 киши ҳалок бўлди, икки киши яраланди”, дея унинг сўзларидан иқтибос келтирган АПА ахборот агентлиги. Давлат чегара хизмати Матбуот хизмати ҳалок бўлганлар ва ярадорлар рўйхатини эълон қилган.
Ўз навбатида, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев табиий офатда ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди, дея хабар берилди давлат раҳбари сайтида.
Дастлаб, Давлат чегара хизмати ва республика Бош прокуратураси Озарбайжон Давлат чегара хизматига қарашли ҳарбий вертолётнинг Боку яқинидаги Хизи вилоятидаги Гарейбат аэродромида ўқув парвозлари вақтида ҳалокатга учрагани ҳақида маълумот тарқатган эди.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль