Озарбайжондаги мактабларда оммавий текширув бошланди

Олам

image

Озарбайжоннинг бир неча ҳудудларидаги мактабларда юқори синф ўқувчиларини оммавий текшириш бошланди. Бу ҳақда “Minval Politika” хабар берди.

Қайд этилишича, текширувлар асосан Абшерон тумани, Сумгаит шаҳри ва унга яқин ҳудудлардаги умумтаълим муассасаларини қамраб олган. Унга кўра, вояга етмаганлар ишлари бўйича инспекторлар дарс вақтида синф хоналарга кириб, ўқувчиларни текширади. Тақиқланган буюм топилса, ўқувчилар алоҳида суҳбат учун олиб чиқилади. Ҳар бир аниқланган ҳолат ҳақида дарҳол мактаб раҳбарияти ва ота-оналарга хабар берилади.

Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари мактабларда ўқувчиларнинг сумкаларини ва ёнларидаги шахсий буюмларни кўздан кечирмоқда. Текширув асосан тақиқланган буюмлар – тиғли ва кесувчи асбоблар, тамаки маҳсулотлари ҳамда бошқа хавфли воситаларга қаратилган.

Сўнгги кунларда ўқитувчилар ота-оналарга болаларини мактабга юборишдан олдин уларнинг сумкаларини кўздан кечиришни тавсия қилмоқда. Маълум қилинишича, бу чоралар охирги пайтларда мактабларда юз бераётган ҳодисаларнинг кўпайгани билан боғлиқ.

Хусусан, жорий йилнинг 6 февраль куни Бaку шаҳрида 10-синф ўқувчиси отасига тегишли ов қуроли билан 1997 йилда туғилган ўқитувчи Шаҳло Кoмиловани отиб, яралаган. Кейинчалик ўсмир қўлга олинган. Узоқ муддатли даволанишдан сўнг соғайган Комилова ўқувчини кечирган. Экспертиза натижасида ўсмирда руҳий оғишлар борлиги аниқланган. 
 
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Озарбайжоннинг Баку шаҳридаги 286-сонли ўрта мактабда 9-синф ўқувчиси синфдоши томонидан ёқиб юборилгани ҳақида ҳам хабар берилганди. Шифохонада унга бош, юз, бўйин, кўкракнинг олд ва ён қисмлари ҳамда қўлларда II–III даражали термик куйиш ташхиси қўйилган. Ҳозирда бемор жонлантириш бўлимида даволанмоқда ва аҳволи оғир деб баҳоланган.

Шунингдек, Агстафа туманидаги мактабда 9-синф ўқувчиси ўзаро жанжал пайтида 8-синф ўқувчисини пичоқлаб, яралаган. Шифохонада унга чап сонга ўткир тиғли буюм билан етказилган жароҳат ташхиси қўйилган.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб Озарбайжон оммавий текширув

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг