Озарбайжонда янги ҳукумат тасдиқланди
Олам
−
16 Февраль
4226Озарбайжон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби тўғрисида мамлакат Президенти Илҳом Алиевнинг фармони эълон қилинди. Бу ҳақда бугун, 16 февраль куни "President.az" маълум қилди.
Жорий йилнинг 14 февраль куни Озарбайжон Конституциясининг 116-моддасида кўрсатилган қонунга кўра Озарбайжонда Вазирлар Маҳкамаси истеъфога чиққан эди. Бугунги фармонда Адлия вазири ва Диний ташкилотлар билан ишлаш давлат қўмитаси раисидан ташқари, аввалги ҳукуматнинг барча аъзолари ўз лавозимларини сақлаб қолган.
Озарбайжон Президентининг фармойишларига мувофиқ:
Адлия вазири ўринбосари Азер Жафаров Адлия вазирлиги раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланган;
Диний ташкилотлар билан ишлаш давлат қўмитаси раиси Сайёд Салоҳлий қўмита раҳбари ўринбосари бўлган.
Озарбайжон Миллий Мажлиси (парламенти) Али Асадовнинг Бош вазир лавозимига қайта тайинланишини маъқуллаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь