Озарбайжонда Алиев партияси парламент сайловида ғалаба қозонди

Олам

image
Парламент сайловларининг якуний натижалари эълон қилинди north_east

Парламент сайловларининг якуний натижалари эълон қилинди

Кеча, 9 февраль куни Озарбайжонда мамлакат парламенти – Миллий Межлисга илк бор навбатдан ташқари сайловлар ўтказилди. Унда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев раҳбарлигидаги “Янги Озарбайжон” партияси ғалаба қозонди.

Сайловнинг дастлабки натижасига кўра, “Янги Озарбайжон” 87 фоиз овоз олиб, парламентда энг кўп ўрин масаласини ҳал қилди.

Натижаларни мамлакат Марказий сайлов комиссияси раиси Мазахир Панахов эълон қилди. Унга кўра, партия парламентда 65 та мандатни қўлга киритиши мумкин.

Навбатдан ташқари сайловлар ўтган йили парламент ўзини тарқатилган деб эълон қилгач, Илҳом Алиев томмонидан белгиланганди. 125 ўринли бир палатали парламентга 1314 нафар номзод даъвогарлик қилганди. Уларнинг 11 нафари сайловчилар гуруҳи ташаббуси билан, 246 нафари 19 та сиёсий партиядан номзод сифатида кўрсатилган. 1057 нафари мустақил номзодлар эди.

5,3 млн фуқаро сайловчи сифатида рўйхатга олинган. Қонун бўйича явка чегараси белгиланмаган.

Сайловда иштирок этиш учун 59 та халқаро ташкилотнинг 883 нафар кузатувчиси аккредитация қилинган. 380 кишилик энг катта миссияни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси юборган. МДҲ миссияси 252 экспертдан иборат.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон сайлов

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг