Озарбайжонда ҳарбий қисмда портлаш юз берди

Олам

image

Кеча, 6 июль куни Озарбайжонда ҳарбий қисмлардан бирида портлаш юз берди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Вазирлик маълумотига кўра, бахтсиз ҳодиса юз берган. “Ҳарбий хизматчи танк снарядини қўлидан тушириб юборган ва натижада портлаш содир бўлган”, дейилади хабарда.

Портлаш оқибатида икки киши: гизирь Амиддин Агаларов ва кичик сержант Самир Салоҳов ҳалок бўлган. Яна бир гизирь Нурлан Мамедов оғир жароҳат олган.

Портлаш бўйича тергов ишлари бошланган. Ҳарбий прокуратура жиноят иши очган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 июнь куни Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Арис шаҳридаги ҳарбий қисмда ҳам кучли ортлаш юз берганди. Портлаш оқибатида 3 киши ҳалок бўлди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон портлаш

Баҳолаганлар

68

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг