Озарбайжонда “ҳарбий ҳолат” бекор қилинади

Олам

image

Озарбайжоннинг бир палатали парламенти Миллий Мажлис мамлакатда ҳарбий ҳолатни бекор қилиш тўғрисидаги фармонни тасдиқлади. 

Ҳарбий ҳолат 12 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 0:00 да олиб ташланади.

Мамлакатда ҳарбий ҳолат Озарбайжон Республикаси Конституциясининг 109 ва 111-моддаларига таяниб, жорий йилнинг 28 сентябри соат 00:00 дан бошлаб эълон қилинган эди

Унга биноан, ҳарбий ҳолат пайтида Баку, Ганжа, Сумгайит, Ёвлах, Мингачевир, Нафталан шаҳарларида, Абшерон, Жабрайил, Физули, Бейлаган, Оғдам, Тертар, Гойгол, Дашкасан, Гадабай, Товуз, Шамкир, Гозах ва Агстафа районларида соат 21:00 дан 06:00 га қадар комендантлик соати эълон қилинди. 

Комендантлик соати пайтида одамларнинг шахсий гувоҳнома ва махсус ҳужжатларсиз кўчага чиқиши тақиқланди. Автотранспорт воситалари ҳаракати учун махсус чоралар кўрилди.

Ҳарбий ҳолат туфайли Озарбайжоннинг қатор минтақаларида комендантлик соати жорий этилганди. Кейинчалик, сафарбарлик ҳарбий ҳолат доирасида амалга оширилди. Бунгача Баку мамлакат армияси тўлиқ таркибда эканлиги ва умумий сафарбарлик талаб қилинмаслигини айтган.

Арманистон ҳарбий ҳолатни Озарбайжон билан бир кунда – 27 сентябрда эълон қилди. Бош вазир Никол Пашинян дарҳол умумий сафарбарлик бошланганини маълум қилиб, армия билан боғлиқ бўлган шахсларнинг барчасини ҳарбий рўйхатга олиш комиссияларига келишни илтимос қилган. 

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Россия ва Озарбайжон Президентлари Владимир Путин, Илҳом Алиев ҳамда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш тўғрисида қўшма баёнотни имзоладилар.

Баёнотга кўра, Арманистон ва Озарбайжон эгаллаб турган позицияларида тўхтади, кейин бир қатор туманлар Баку назорати остига ўтиши белгиланди. Сулҳга кўра, томонлар ўзаро асирлар, ярадорлар ва ҳалок бўлганларнинг жасадларини алмашишни аллақачон бошлади. 

Шунингдек, 1960 кишидан иборат Россия тинчликпарвар кучлари алоқа линияси ва Қорабоғни Арманистон билан боғлайдиган Лочин йўлаги бўйлаб жойлаштирилди.

Кейинчалик, Россия ҳарбийлари Тоғли Қорабоғда тинчликпарвар кучлар назоратидаги ҳудудларда миналардан тозалаш ишларини давом эттираётгани хабар қилинди.

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Россия қўшинлари Қорабоғда беш йилдан кўпроқ қолишидан умидворлигини билдирди. Пашинян ТАСС нашрига берган интервьюсида ушбу беш йиллик давр нимага асосланиб белгилангани ва шу вақт ичида нималар қилиш кераклиги ҳақида гапирди

Пашинянга кўра, Россия тинчликпарвар кучлари минтақада хавфсизлик ва барқарорлик кафолатларини яратиши зарур. Унинг қўшимча қилишича, РТКнинг Тоғли Қорабоғда бўлиш муддати беш йил билан чекланиб қолмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг