Озарбайжон Европа Иттифоқини огоҳлантирди
Олам
−
02 Февраль
9750Европа Иттифоқининг Арманистонга ҳар қандай баҳона билан ҳарбий ёрдами Жанубий Кавказ минтақасида барқарор тинчлик ўрнатилишига зарар келтиради. Бу ҳақда Озарбайжон Ташқи ишлар вазири Жайҳун Байрамов Чехия парламенти Депутатлар палатаси раиси Маркета Пекарова Адамова билан учрашувда маълум қилди.
Байрамов, Озарбайжон Европа Иттифоқи ва унга аъзо давлатларнинг ишончли ҳамкори эканлигини, Бакуга нисбатан икки томонлама стандартлар ва адолатсиз ёндашув қўлланилиши минтақада барқарор тинчлик ўрнатилишига ҳисса қўшмаслигини айтган.
Унинг сўзларига кўра, Европа Кенгаши Парламент Ассамблеясидаги озчилик гуруҳининг Озарбайжонга қарши қарор қабул қилиш ва Озарбайжон делегацияси ваколатларини ратификация қилмаслик ташаббуси мулоқотга ёрдам бермайди.
ТИВ раҳбари 30 йил ўтиб, минтақада илк бор Баку ва Ереван ўртасида тинчликка эришиш учун қулай шароитлар шаклланганини билдирган. Байрамовнинг қўшимча қилишича, Европа Иттифоқининг Арманистонга ҳар қандай баҳона билан ҳарбий ёрдам кўрсатиши, ҳомийлик қилиш истаги Жанубий Кавказ минтақасида барқарор тинчлик ўрнатиш жараёнига путур етказади.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 1 февраль куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Парламентлараро иттифоқ Бош котиби Мартин Чунгонг билан учрашиб, Францияни Кавказ минтақасидаги бузғунчи сиёсат ва геосиёсий интригаларда айблаганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь