Озарбайжон Еврокенгаш парламент ассамблеясидан чиқди

Олам

image

Озарбайжон 24 январь, чоршанба куни Еврокенгаш парламент ассамблеяси(ЕКПА)да қатнашмаслигини эълон қилди. Бу ҳақда “Abzas.org” маълум қилди.

Хабарга кўра, Озарбайжон ўзига нисбатан адолатсиз ва нотўғри муносабат билан муроса қилмоқчи эмас ва ҳозирда нафақат ЕКПА, балки умуман Еврокенгашдан чиқиш тартиби ҳам расмий Баку томонидан ўрганилмоқда. Шу билан бирга, Озарбайжон Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг юрисдикциясини тан олишдан бош тортиши мумкин.

“Еврокенгаш парламент ассамблеясида чидаб бўлмас ирқчилик, озарфобия ва исломофобия фонида Озарбайжон делегацияси ЕКПА билан ҳамкорликни ва унинг ташкилотдаги иштирокини номаълум муддатга тўхтатиб қўйишга қарор қилди” деган Озарбайжон делегацияси раҳбари Самад Сейидов.

У ушбу баёнотидан сўнг делегациянинг йиғилиш жойини тарк этган.

Самад Сейидовга кўра, Озарбайжон ўзига нисбатан бу адолатсиз ва нотўғри муносабатни қабул қилмоқчи эмас.

Маълумот учун, қишки ялпи мажлиснинг очилиш кунида ЕКПА депутатлари Озарбайжон делегациясининг ваколатларини мамлакат Европа кенгаши олдидаги мажбуриятларини бажармагани учун ратификация қилишдан бош тортганди.

Парламент Ассамблеясининг немис депутати Франк Швабе бунга Озарбайжонда сиёсий маҳбуслар сонининг кўпайиши, Қорабоғдан одамларнинг мажбурий кўчирилиши, Ассамблея спикерларининг 2023 йилда камида уч марта Озарбайжонга келмагани ва 7 февраль куни мамлакатда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларига таклиф қилинмаганини сабаб қилиб кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 январь куни Франция ЕИни Озарбайжонга қарши санкция қўллашга чақирган эди, бунга эса Озарбайжон парламенти, Ташқи ишлар вазирлигига Франциянинг мустақиллик даъво қилувчи Канака, Маохи Нуи ва Корсика ҳудудлари суверенитетини тан олиш чораларини кўришни топширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Еврокенгаш ассамблея

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг