Озарбайжон ва Эрон чегарасида отишма бўлди

Олам

image

Озарбайжон ва Эрон чегарасидаги отишма оқибатида икки озарбайжон чегарачиси яраланди. Бу ҳақда кеча, 24 июль куни Озарбайжон Давлат чегараси матбуот хизмати хабар берди.

“Кеча, 24 июль куни соат 03:30 да Давлат хизмати чегара қўшинларининг “Гёйтепе” чегара отрядининг расмий ҳудудида Эрондан Озарбайжонга кетаётган икки нафар номаълум шахс томонидан давлат чегарасини бузиш ҳолати қайд этилди”, дейилади хабарда.

Билдирилишича, ҳуқуқбузарлар чегарачиларнинг тўхташ тўғрисидаги қонуний талабларига эътибор бермай, чегарачиларга қаршилик кўрсатиб, қочиб кетишган.

Шунингдек, Қуролли тўқнашув натижасида чегара қўшинининг икки нафар ходими енгил тан жароҳати олди, уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилди. Отишма оқибатида қоидабузарлардан бири ҳам тан жароҳати олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон-Арманистон постида чегарачилар озарбайжонликни ўлдирганди.

Азизбек Эшмаматов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Эрон Озарбайжон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг