Эрон-Арманистон постида чегарачилар озарбайжонликни ўлдирди (видео)
Олам
−
13 Июль
11843Кеча, 12 июль куни асли озарбайжонлик, Эрон фуқароси бўлган юк машинаси ҳайдовчиси Эрон-Арманистон чегарасида арман чегарачилари томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда “АPA” хабар берди.
Эрон ва Арманистон чегарасидаги “Нурдуз” чегара пунктида арман чегарачилари ушбу нуқтадан фақат арман миллатига мансуб ҳайдовчиларни ўтказгани учун бу навбатда турган Амид Гулузаде исмли озарбайжонлик ҳайдовчининг норозилигига сабаб бўлган. Шу туфайли можаро келиб чиққан. Бу эса муштлашувга айланиб, арман чегарачилари ҳайдовчига оғир жароҳат етказган.
Воқеа жойига тез ёрдам машинаси чақирилган, бироқ шифокорлар бир неча соатдан кейин етиб келган. Улар воқеа жойига етиб келгунга қадар ҳайдовчи вафот этган.
“Бу воқеа Озарбайжоннинг Зангазур йўлаги масаласида арман томонига ишонмаслик қанчалик тўғри эканини яна бир бор кўрсатди. Эрон фуқароси бўлган ҳайдовчи айнан озарбайжон миллатига мансублиги сабабли арман чегарачилари томонидан ўлдирилган. Чегара ҳар қандай давлатнинг асосий хавфсизлик дарвозаси, бу мамлакатда барқарорликнинг биринчи рақамли элементидир. Ушбу элементга ҳар қандай даражадаги зарар мамлакатнинг ўзига ҳам, қўшни давлатларга ҳам таъсир қилади”, дейилади хабарда.
Арманистон томони ҳозирча мазкур воқеага муносабат билдиргани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озарбайжон чегарачилари Арманистон билан чегарадаги 4 қишлоқни назорат остига олгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси