Рафаҳ чегара пункти қисман очилди

Олам

image

Бугун, 2 февраль куни Ғазонинг ташқи дунёга чиқиш дарвозаси ҳисобланган Рафаҳ чегара пункти икки йиллик танаффусдан сўнг қисман қайта очилди. Бу ҳақда Исроил хавфсизлик хизматига таяниб, “Anadolu” хабар берди.

Назорат пункти орқали ҳаракатланиш Европа Иттифоқининг Чегара ёрдам миссияси (EUBАМ) вакиллари назорати остида чекланган режимда амалга оширилади.

Бугун, 2 февраль куни чегарадан 50 нафар фаластинлик Ғазога, 50 нафари эса Мисрга ўтиши кутилмоқда. Таъкидланишича, Ғазога кириш ва чиқиш учун фақат Исроил расмийларидан рухсат олинади.

Хабарларга кўра, эртадан ҳар куни тахминан 150 нафар фаластинлик Ғазо секторини тарк этади ва 50 нафар киши ҳудудга кириш имконига эга бўлади. 

Исроил гуманитар ёрдам ва оғир техника ташиётган минглаб юк машиналарининг Ғазога киришини атайлаб тўсиб қўйишда давом этмоқда, бу эса гуманитар инқирозни янада кучайтирмоқда.

Ғазодаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва халқаро ташкилотларнинг маълумотларига кўра, 4000 дан ортиқ болалар бўлган 16 500 дан ортиқ ярадор аҳоли чет элда даволанишни кутмоқда. Ғазода тиббий ёрдамнинг йўқлиги сабабли 1000 дан ортиқ фаластинликлар вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рафаҳ чегара пункти очилиши ҳақида хабар берилган эди.

Жамшидбек Амиров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Рафаҳ чегара пункти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг