Озарбайжон ва Арманистон ўртасида чегарани делимитация қилиш бўйича келишув имзоланди

Олам

image

Озарбайжон Республикаси ва Арманистон Республикаси ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация қилиш бўйича келишув ҳужжати имзоланди. Бу ҳақда “Оxu.az” хабар берди.

Қайд этилишича, Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация қилиш бўйича Давлат комиссияси ҳамда Давлат чегарасини делимитация қилиш ва чегара хавфсизлиги масалалари комиссиясининг 8-йиғилиши баённомасига мувофиқ, мамлакатлар ўртасида 2024 йил 19 апрелда имзоланган “Биргаликдаги фаолият тўғрисидаги” келишув қоидалари бўйича ишлар якунланган.

Нашрга кўра, бугун, 30 август куни тегишли равишда комиссияларнинг “Биргаликдаги фаолият тўғрисидаги” низоми имзоланди. Ҳозирги вақтда Озарбайжон ва Арманистон ички давлат тартиб-қоидаларини амалга оширишга киришган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистон Озарбайжон позицияларини ўққа тутган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Арманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made