Арманистон Озарбайжон позицияларини ўққа тутди
Олам
−
29 Август
5043Кеча, 28 август куни Нахчивoн Мухтор Республикаси ҳудудидаги Озарбайжон Қуролли кучлари позициялари Арманистон томонидан ўққа тутилди. Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 28 август куни тахминан соат 06:45 да Арманистон Қуролли кучлари бўлинмалари Араздеен аҳоли пункти йўналишида жойлашган позициялардан Озарбайжон армиясининг Нахчивoн Мухтор Республикаси Садарак тумани Ҳайдаробод шаҳарчасидаги позициясини ўққа тутган.
Маълумотларга кўра, шу куни соат 18:30 да Арманистон Қуролли Кучлари бўлинмалари Султонбей аҳоли пункти йўналишида жойлашган ўз позицияларидан Шада аҳоли пункти йўналишида Озарбайжон қўшинларининг позицияларига ўқ узган. Нахчивон Мухтор Республикасининг Шоҳбуз тумани ҳам қисман ҳужумга учрагани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 август куни ҳам Арманистон Нахчивoн ҳудудини ўққа тутгани айтилганди.
Зебо Туробжонова
LiveБарчаси