Арманистон Озарбайжон позициясини ўққа тутди

Олам

image

Арманистон Қуролли кучлари томонидан Озарбайжон армиясининг позициялари ўққа тутилди. Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, бугун, 16 август куни тахминан соат 03:20 да Арманистон Қуролли кучлари бўлинмалари Озарбайжон қўшинларининг Нахчивон Мухтор Республикаси Садарак вилояти йўналишида жойлашган позицияларига ўқ узган.

Вазирлик Озарбайжон армиясининг бўлинмалари ушбу йўналишда тегишли жавоб чораларини кўрганини маълум қилди.

Қайд этиш жоизки, кеча, 15 август куни тахминан соат 18:10 да ҳам Арманистон Қуролли кучлари бўлинмалари Нахчивон Мухтор Республикасининг Ханса аҳоли пунктида жойлашган Озарбайжон қўшинларининг позицияларига қарата ўқ узган эди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Озарбайжон ва Эрон чегарасидаги отишма оқибатида икки озарбайжонлик чегарачи яраланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Арманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made