Озарбайжон ва Арманистон чегарасида бутун фронтда вазият кескинлашган
Жамият
−
21 Июль 2020
13906Озарбайжон ва Арманистон чегарасида бутун фрон чизиғи бўйлаб (Қорабоғ) вазият кескинлашди ва арман ҳарбийлари оғир жароҳатланди. Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
"Озарбайжон ва Арманистон ҳарбийлари жанг олиб бораётган фронт чизиғида вазият кескин. Душманлар ўқотар қуроллардан фойдаланиб, фронтнинг турли нуқталарида ўт очишни тўхтатиш режимини бузяпти. Бизнинг бўлинмалар душманнинг фронтдаги фаоллигини йўқ қиляпти. Превентив чоралар натижасида Арманистон армиясининг икки ҳарбий хизматчиси оғир жароҳатланди”, деган вазирлик матбуот котиби Вагиф Даргяҳли РИА Новостига.
Маълумот учун, икки давлат чегарасидаги вазият 12 июль куни кескинлашди. Озарбайжонда Арманистон Қуролли кучлари ҳужумга ўтгани айтилди. Расмий Ереван ҳам озарбайжонлик аскарлар ҳужумга ўтганини сабаб қилиб кўрсатди. Ҳозиргача расмий Баку 12 нафар ҳарбий жумладан генерал-майор Пўлат Гашимов ҳам ҳалок бўлганини билдирди. Ереван эса 4 қурбон ва 10 жароҳатланган аскар ҳақида маълумот берди.