Озарбайжон ва Арманистон чегара делимитацияси бўйича келишди
Олам
−
23 Ноябрь 2023
3519Арманистон ва Озарбайжон 30 ноябрь куни икки давлат чегарасида делимитация комиссияларининг йиғилишини ўтказиш бўйича дастлабки келишувга эришди. Бу ҳақда Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, дастлабки келишувга кўра, 30 ноябрь куни Арманистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси давлат чегарасида давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича икки давлат ихтисослаштирилган комиссияларининг йиғилиши бўлиб ўтади.
Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги учрашув ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.
“Эришилган келишувга кўра, 30 ноябрь куни Озарбайжон Республикаси ва Арманистон Республикаси ўртасидаги чегарадош минтақада Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги давлат чегарасини делимитация қилиш бўйича комиссияларнинг бешинчи йиғилиши бўлиб ўтади”, дейилади ТИВ баёнотида.
Арманистон ва Озарбайжон тинчлик шартномаси бўйича музокаралар олиб бормоқда. Жиддий тўсиқлардан бири чегаранинг умумий участкасини белгилаш масаласи бўлди. Ереван давлатлар ўртасидаги чегарани делимитация қилишнинг сиёсий асоси 1991 йилги Олмаота декларацияси бўлиши кераклигини айтмоқда. Арманистон ҳокимиятининг позициясига кўра, СССР Қуролли Кучлари Бош штабининг 1974-1990 йиллардаги хариталаридан фойдаланиш керак.