Озарбайжон ва Арманистон асирларни алмашишни бошлади
Олам
−
14 Декабрь 2020
6050Озарбайжон ва Арманистон Россия тинчликпарвар кучлари иштирокида асирлар алмаштиришни бошлади. Бу ҳақда Озарбайжон ҳарбий асирлари, гаровга олинган ва бедарак йўқолган шахслар бўйича давлат комиссияси хабар берди.
Изоҳ берилишича, асирларни алмаштириш бўйича келишувга халқаро ташкилотлар ва Россия тинчликпарвар кучлари қўмондонлиги иштирокида эришилган.
Арманистон Бош вазирининг Матбуот котиби Мане Геворгянга кўра, расмий Ереван асирларнинг дастлабки гуруҳи қайтишини кутяпти.
Аввалроқ, тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикасининг омбудсмани Артак Бегларян Озарбайжон 60 нафар ҳарбийни асир олганини маълум қилганди. Аммо расмий Баку бу маълумотни тасдиқламади.
Бегларян Арманистон ва Озарбайжоннинг асирларни алмашиши сўнгги ойлардаги энг муҳим масала эканини таъкидлаган. Аммо бу жараён қанча вақт олишига ойдинлик киритилмаган.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 9 ноябрь куни Россия ва Озарбайжон Президентлари Владимир Путин, Илҳом Алиев ҳамда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш тўғрисида қўшма баёнотни имзоладилар.
Кейинроқ Тоғли Қорабоғдаги жанговар ҳаракатлар пайтида йўқ қилинган Арманистон Қуролли Кучлари ҳарбий техникасининг нархи минимал ҳисобда 3,8 миллиард долларни ташкил этгани хабар қилинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь