Озарбайжон ТИВ раҳбари АҚШга боради

Олам

image

Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири Жайҳун Байрамов АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг таклифига биноан Америка Қўшма Штатларига амалий ташриф билан боради.

Озарбайжон дипломатик идораси матбуот хизматининг хабар беришича, ташриф доирасида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан икки томонлама учрашув ўтказилиши режалаштирилган.

Шунингдек, Озарбайжон ва Арманистон Ташқи ишлар вазирлари ўртасида “тинчлик ва давлатлараро муносабатларни ўрнатиш тўғрисида икки томонлама битим” лойиҳаси бўйича музокараларнинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойи бошида  Озарбайжон Ташқи ишлар вазири Жайҳун Байрамов ва Арманистон Ташқи ишлар вазирлари Арарат Мирзоян Вашингтон чеккасида АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен воситачилигида учрашиб, Ереван ва Баку ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш бўйича келишувга оид навбатдаги муҳокамалар раундини ўтказганди. Май ойи ўрталарида эса икки давлат етакчилари Президент Илҳом Алиев ва Бош вазир Никол Пашинян Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель воситачилигида Брюсселда учрашди. Шарль Мишель Баку ва Ереван Озарбайжоннинг Нахчиван Мухтор Республикаси билан сегментда темир йўл алоқасини тиклаш масаласи бўйича келишувга яқин турганини айтди. Орадан кўп ўтмай, Пашинян Россия етакчиси Владимир Путин воситачилигида 25 май куни Москвада Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан музокаралар ўтказишини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ ТИВ Озарбайжон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг