Озарбайжон Президенти Москвага борди

Олам

image

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев амалий ташриф билан Москвага борди. Бу ҳақда бугун, 25 май куни унинг Матбуот хизмати хабар берди.

“Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 25 май куни амалий ташриф билан Москвага келди. Давлат раҳбари “Внуково-2” халқаро аэропортида бўлди. Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин ва бошқа расмий шахслар билан учрашди”, дейилади хабарда.

Маълум бўлишича, Алиев Москвага сафари доирасида Россия Президенти Владимир Путин воситачилигида Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан учрашиши кутилмоқда. Алиев ва Путиннинг икки томонлама учрашуви ҳам режалаштирилган. Озарбайжон Президенти Евроосиё иқтисодий иттифоқи йиғилишида меҳмон сифатида иштирок этиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойи ўрталарида Алиев ва Пашинян Брюсселда Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель воситачилигида учрашган эди. Музокаралардан сўнг Мишел  томонлар Жанубий Кавказда транспорт ва иқтисодий алоқаларни қайта тиклаш бўйича мулоқотда сезиларли ютуқларга эришганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Москва Озарбайжон Илҳом Алиев Путин Пашинян

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг