Озарбайжон Президенти бортини Покистонда қирувчи самолётлар кутиб олди (видео)

Олам

image

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев бугун, 11 июль куни давлат ташрифи билан Покистон Ислом Республикасига борди. Бу ҳақда “Azertac”  хабар берди. 

Қайд этилишича, давлат раҳбарининг самолёти Покистон ҳаво ҳудудига етиб борганида Покистон ҳарбий-ҳаво кучларининг қирувчи самолётлари томонидан кутиб олинган ва белгиланган манзилгача кузатиб борилган.
 

Илҳом Алиев самолёти қўнган Нур Хон ҳарбий-ҳаво кучлари базасида унинг шарафига артиллерия қуролларидан ўт очилган. Озарбайжон Президентини Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф, Ички ишлар вазири Моҳсин Нақви ҳамда Ахборот ва радиоэшиттириш вазири Аттаулла Тарар кутиб олган. Тантанали кутиб олиш маросимидан сўнг Озарбайжон Президенти ва Покистон Бош вазирининг учрашуви бўлиб ўтган.

Президент Алиев ташрифи чоғида Бош вазир Шаҳбоз Шариф ва Президент Осиф Али Зардорий билан олий даражадаги музокаралар олиб боради. Уларда Озарбайжон ва Покистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли мавзулар муҳокама қилинади.

“Биз Президент Алиевни қабул қилишдан хурсандмиз. Ушбу ташриф мамлакатларимиз ўртасидаги мустаҳкам ришталар ва ўзаро манфаатларни янада юксалтиришни англатади”, деган Шаҳбоз Шариф.

Покистон Президенти Осиф Али Зардорий ҳам ушбу фикрларни қўллаб-қувватлаган.

“Озарбайжон ва Покистоннинг жуда бой дўстлик ришталари мавжуд ва у узоқ тарихига эга. Биз турли соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтиришни интиқлик билан кутамиз”, деган Зардорий.

Ташриф якунида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган бир қанча шартнома ва меморандумлар имзоланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Қозоғистоннинг Остона шаҳрига келган Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг самолётига қирувчи самолёт ҳамроҳлик қилгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Илҳом Алиев Покистон Шаҳбоз Шариф

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг