Озарбайжон қўлга олинган Арманистон ҳарбийсини қайтариб берди

Олам

image
0:00
0:00
download
Уруш талафотлари: QALAMPIR.UZ Қорабоғ уруши оқибатларини бориб кўрган биринчи ўзбек медиаси бўлди north_east

Уруш талафотлари: QALAMPIR.UZ Қорабоғ уруши оқибатларини бориб кўрган биринчи ўзбек медиаси бўлди

Озарбайжон кеча, 8 июнь куни Лочин тумани ҳудудида мамлакат чегарасини кесиб ўтгани учун ҳибсга олинган Арманистон Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиси Артур Картанянни Ереванга қайтарди. Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлиги хабар берди. 

Вазирлик томонидан ўтказилган қўшимча текширишлар натижасида арманистонлик аскарнинг мақсади провокация қилиш бўлмагани, у адашиб Озарбайжон чегарасини кесиб ўтгани аниқланган. 

“Картанян дастлабки сўроқлар пайтида ўзини шубҳали тутгани ва ноаниқ жавоблар бергани сабабли, унинг Арманистон Қуролли Кучларининг қўпорувчилик гуруҳи аъзоси экани ҳақида шубҳалар бор эди”, дейилган хабарда. 

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Картанян Арманистон томонига қайтарилган.

“Озарбайжон томонининг инсонпарварлик хатти-ҳаракатларини яна бир бор намойиш этган ҳолда биз мамлакатимизга қарши жиноят содир этмаган одамнинг қайтишини таъминлаймиз”, деб таъкидлаган Озарбайжон Мудофаа вазирлиги. 

Аввалроқ, Озарбайжон Республикаси вице-президенти, мамлакат биринчи хоними Меҳрибон Алиева Арманистон раҳбариятини бегуноҳ одамлар ўлимида айблагани ҳақида хабар бергандик. 

Маълумот учун, ўтган йил 27 сентябрда бошланган 44 кунлик уруш натижасида Озарбайжон Тоғли Қорабоғдаги 5 та шаҳар, 4 та посёлка, 286 та қишлоқ ва кўплаб стратегик муҳим тепаликларни Арманистондан озод қилди. 

Арманистон уруш тугагач Ағдам, Лочин ва Калбажар туманларини Озарбайжонга топширди. Арман ҳарбийлари Ағдамни 2020 йил 20 ноябарда, Калбажарни 25 ноябрда ва Лочинни 1 декабрда тарк этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Арманистон

Баҳолаганлар

48

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг