Озарбайжон BRICS'га киришдан манфаатдор
Олам
−
19 Август
2703Озарбайжон BRICS'га қўшилишидан манфаатдор. Бу ҳақда Озарбайжоннинг Москвадаги элчиси Пўлат Булбул ўғли TACCга берган сарҳисоб интервьюсида сўз очди.
“Озарбайжон ҳақиқатан ҳам шундай истак билдирди. Биз бу ҳақда россиялик ҳамкасбларимиз билан гаплашдик, лекин бу ҳали жараёнда ва давом этаётган иш”, дейди элчи нашр мухбирининг саволларига жавобан.
Элчининг сўзларига кўра, Баку аллақачон Москва билан ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилган ва ҳозирда бу масалалар бўйича иш олиб борилмоқда.
Маълумот учун, BRICS'га 2006 йилда Бразилия, Россия, Ҳиндистон ва Хитой томонидан асос солинган ва 2011 йилда унга Жанубий Африка қўшилган. 2024 йилнинг 1 январида Миср, Эрон, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони ва Эфиопия ташкилотга тўлақонли аъзо бўлди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 18 август куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиев ва биринчи хоним Меҳрибон Алиева уйларида ёзилган кечки овқат дастурхонида қарши олганди.
Зебо Туробжонова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь