Озарбайжон BRICS’га кириш учун расман ариза топширди

Олам

image

Озарбайжон BRICS’га аъзо бўлиш учун аллақачон расмий ариза топширган. Бу ҳақда кеча, 20 август куни республика Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Айхан Ҳожизода маълум қилди.

Россия ва Озарбайжон Президентлари Владимир Путин ва Илҳом Алиевнинг 19 август куни бўлиб ўтган музокаралар якунлари бўйича қўшма баёнотида Бакунинг BRICS’га қўшилишдан манфаатдорлиги муҳокама қилинди.

18 август куни республиканинг Россиядаги элчиси Пўлат Булбул ўғли Бакунинг BRICS’га қўшилишдан манфаатдор эканлигини маълум қилди. Унинг мамлакати қўшилиш учун ариза топширганми ёки йўқми деган саволга жавоб берар экан, у BRICS’га қўшилиш истагида бўлганлар ҳақиқатда “катта навбат” ҳосил қилганини айтди.

BRICS ҳукуматлараро ташкилот бўлиб, ҳозирда Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка, Миср, Эфиопия, Эрон ва Бирлашган Араб Амирликларини ўз ичига олади. Яна бир қатор давлатлар ташкилотга аъзо бўлиш истагини билдирган. BRICS’ни яратиш Россия ташаббуси билан бошланган.

Ташкилот форматидаги биринчи вазирлар учрашуви 2006 йил 20 сентябрда Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси сессияси доирасида бўлиб ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Озарбайжон BRICS

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made