Ойга олиб чиқилган СССР байроғи аукционда сотилди

Бу қизиқ

image

Астронавт Базз Олдрин “Аполлон-11” миссияси парвозида ўзи билан бирга олиб кетган ва Ойга чиқарилган СССР байроғи Нью-Йоркдаги Sotheby's аукционида 80 минг долларга сотилди. Бундан кимошди савдоси натижалари далолат бермоқда. 

Қайд этилишича, лот Олдриннинг оиласи томонидан дастлаб 7-10 минг долларлик баҳо билан савдога қўйилган. Байроққа унинг келиб чиқишини тасдиқловчи ва астронавт томонидан имзоланган хат илова қилинган. Лот тавсифида қайд этилишича, ўлчами 4 га 6 дюйм бўлган қизил-сариқ рангдаги Совет байроғи 1969 йил июль ойидаги тарихий “Аполлон-11” экспедицияси пайтида “Columbia” қўмондонлик модули бортида бўлган. Олдрин байроқ матосига: “Apollo XI’да Ойга учган”, деб ёзиб қўйган.

Астронавтнинг сўзларига кўра, у совет байроғини хайрихоҳлик рамзи ва Ойга қўниш нафақат АҚШнинг, балки бутун инсониятнинг ютуғи экани белгиси сифатида ўзи билан бирга олган. Олдриннинг шахсий тўпламида Америка байроғидан ташқари Техас штати, Нью-Жерси штати ва СССР байроқлари бўлган.

Маълумот учун, 1969 йил 20 июлда инсоният илк бор Ой юзасига қадам қўйган эди. Уни “Аполлон-11” космик кемаси экипажи аъзолари бўлган америкалик астронавтлар Нил Армстронг ва Базз Олдрин амалга оширишган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг