Оёқларим ортиқ безовта қилмайди — Эден Азар
Спорт
−
15 Август 2021
3440“Реал” ярим ҳимоячиси Эден Азар Испания Ла Лигасининг 1-туридан ўрин олган “Алавес”га қарши учрашувдан сўнг, ўз ҳолати ҳақида фикр билдирди.
“Умид қиламанки, Анчелотти тайинланганидан кейин биз кўпроқ гол урамиз ва айнан шунинг учун жамоадамиз. Ўйлайманки, бу мавсумда биргаликда яхши натижага эриша оламиз.
Асосий мақсад, ҳар бир учрашувда очко тўплашдан иборат. Бугун тўртта гол урдик, бу ажойиб. Биз имкон қадар кўпроқ ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Оёқларим энди безовта қилмайди”, дейди Азар.
Эслатиб ўтамиз, Эден Азар 2020-21 йилги мавсумда Испания Ла Лигасида жароҳат сабабли 24 учрашувни ўтказиб юборган эди.
Маълумот учун, “Реал” “Алавес” устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Эден Азар жамоадошларининг бир голига ассистентлик қилди.