Ов қилиш учун давлат божи ҳамда тўлови ошади
Жамият
−
15 Февраль 2020
4694Ов қилиш учун давлат божи ҳамда тўлови қиймати ошади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида туризм хизматларини янада диверсификация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида келтириб ўтилган.
Лойиҳада белгиланишича:
• мораторий 2020 йил 1 мартидан 2023 йил 31 декабрига қадар амал қилади;
• мораторий даврида, масъулиятли ташкилотлар томонидан хайвонларга ов қилиш учун рухсатномалар бериш тақиқланади, ушбу бандда назарда ҳоллардан мустасно;
• мораторий фан ва тиббиёт мақсадларида ҳайвонларга ов қилиш учун рухсатномалар беришга амал қилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ов туризмни ривожлантириш мақсадида таклиф киритади.
Хусусан:
• энди ҳайвонларга ов қилиш учун давлат божи ҳамда тўлови қиймати оширилади;
• браконьерлик учун, айниқса Қизил китобга киритилган ҳайвонларга нисбатан масъулиятни кучайтириш;
• ов учун рухсатнома бериш жараёни электрон шаклга ўтказилади;
• ов хўжалигининг тегишли инфратузилмасини (фазенда, ҳайвонлар питомниги) ривожлантиришда давлат-хусусий шерикчилик механизмларини биринчи навбатда Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Жиззах, Сирдарё вилоятларида жорий қилинади.
LiveБарчаси