Отунбаеванинг собиқ ўринбосари ўзбек-қирғиз можароси ортидан терговга чақирилди

Олам

image

Қирғизистоннинг 2010 йилдаги муваққат ҳукумати собиқ аъзоси Азимбек Бекназаров июнь воқеалари бўйича сўроққа чақирилди. Бу 24.kg ўз манбаларига асосланиб хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, Роза Отунбаева бошчилигидаги мувуаққат ҳукумат (МҲ раисининг ўринбосари бўлган Азимбе Бекназаров ҳозирда 2010 йилнинг июнь воқеалари бўйича қўзғатилган жиноят иши юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Тергов бўлимида кўрсатма бермоқда. 

Муваққат ҳукумат 2010 йил апрель воқеаларидан кейин тузилган. Унга 14 киши, жумладан, Роза Отунбаева (МҲ раҳбари), Алмазбек Атамбоев (биринчи ўринбосар), Темир Сариев ва Азимбек Бекназаров (МҲ раҳбари ўринбосари), Дамира Ниязалиева (Соғлиқни сақлаш вазири) кирди.  Эмилбек Каптагаев МҲ аппарати раҳбари эди.

Июнь воқеалари бўйича жиноий тергов 2021 йил апрель ойида қайта тикланган. Мазкур ҳолат юзасидан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг “Хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш” моддаси бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Муваққат ҳукумат мансабдор шахсларига нисбатан 2010 йилнинг май-июнь ойларида республика жанубида фожиали оқибатларга олиб келган сабаблардан бири – Қодиржон Ботировнинг мамлакатдан тўсиқларсиз ноқонуний чиқиб кетишига кўмаклашганлик факти бўйича иш қўзғатилган. 

2010 йилнинг июнь ойи Қирғизистоннинг жануби. Маҳаллий қирғизлар ва ўзбеклар ўртасида этник можаро чиқди. “Ўш воқеалари” номи билан тарихга кирган ушбу низо оқибатида 500 га яқин инсон ҳалок бўлди. Жароҳатланганлар сони мингдан, қўшни Ўзбекистонга қочиб ўтганлар сони эса юз мингдан ошди. Бундан ташқари 3,5 мингдан ортиқ кўчмас мулк вайрон қилинди. Шундан атига 275 таси давлатга тегишли, қолган катта қисми эса маҳаллий аҳолининг бошпанаси эди. Ушбу статистика воқеанинг кўламидан далолат: ёнган уйлар, қонга беланган қўллар, яқинларидан айрилган инсонлар.  


Мақола муаллифи

Теглар

Роза Отунбаева Азимбек Бекназаров

Баҳолаганлар

341

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made