“Отношение”дан “решение”гача – Саъдуллаев

Жамият

“Ёшлар иттифоқи бир ишни ҳал қилиб, обрўим кўтарилиб қолди”, дейдиган ташкилот бўлмайди. Кимдир бирор ишни бузиб қўйса ва Ёшлар иттифоқи бориб уни тўғриласа, “герой” бўлади деган, нарса йўқ”, дейди Ёшлар Иттифоқининг янги раиси Алишер Саъдуллаев “Ёшлар пресс клуби” сессиясида қатнашган талабанинг “ташкилот контракт ва стипендия масаласидаги ўзгаришларни бекор қилишни уддаласа, ёшларнинг Иттифоққа нисбатан ишончи ортиши мумкин”, деган таклифига жавобан.

 “Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи бу муаммони ҳал қилганда “отношение” ўзгарса, бизга бу керак эмас. Бу ташкилот энг кучли ва салоҳиятлиларни йиғиб, тизимли стратегияни ўйлайди. Бугун бир масала чиқса, “Ёшлар иттифоқи буни ҳал қилмаса бўлмайди”, деган гап “что это такой”. Масалан, контрактни ҳал қилиб бердик “герой”га айландик, эртага бошқа масала чиқса, уни ечмасак, яна “герой” бўлмас эканмиз... Бизга тизим керак”, дейди Иттифоқ раиси.

Саъдуллаев сўзида давом этиб, Олий таълим вазири раҳбарлари нега чақирилганига тўхталиб ўтди.

“Биз олий таълим вазирлигига таҳлил қилиб, ўрганиб, (таҳр.кўрсатамиз). Нега уларни “срочно” чақирдик? Сизларни ўйлаганимиз учун чақирдик. Ўзингиз тушунтириб беринг, болалар тушунмаяпти. Сиз яхши деяпсиз, лекин болалар яхши демаяпти. Шуни тушунтириб беринглар, деб чақирдик.

Улар келди, кўрдинглар муносабатини. Жавобини айтамиз деб, ўзларига “заметка”лар ёзиб олишди. Энди жавобини айтишади”, деди Саъдуллаев.

QALAMPIR.UZ мухбири Феруза Нажмиддинова Алишер Саъдуллаевдан саволларга қачон жавоб берилишини, нега Олий таълим вазирлиги раҳбарияти талабаларнинг саволига жавоб беролмай, слайдлар билан чекланаётганини сўради?

“Мен билмайман. Сентябрнинг охиригача дейишяпти. Агар бирор саволнинг жавобини билмаса, билмайман дейилади. Осмондан факт олса, ёлғон бўлади-ку. Боя айтилганидек, сўровнома қилинмаган бўлса, қилдик деса ёлғон бўлади-ку (кулиб). Билмаган нарсасини билмадик дейди. Ўрганиб, оммавий ахборот воситаларига эълон қиламиз дейилади. “Всё, решение” шунақа бўлади”, дейди Алишер Саъдуллаев.

Аввалроқ, “Алишер Саъдуллаев “итдек” ишлагани, уйини сотиши ва пойтахтга келиши ҳақида гапирди” номли мақола эълон қилинганди. Унда Ёшлар иттифоқи раиси Алишер Саъдуллаевнинг талабалик йиллари ҳақида унинг ўзи айтган хотиралари очиқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

контракт Алишер Саъдуллаев

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг