ОТМларда 1-курс талабалари учун дарслар қачон ва қай шаклда бошланиши маълум бўлди

Жамият

image
Имтиҳонда 189 балл олганлар нега контракт асосида ўқишга кирди? north_east

Имтиҳонда 189 балл олганлар нега контракт асосида ўқишга кирди?

Бакалавриатга янги қабул қилинган 1-курс талабалари учун дарслар 12 октябрь, душанба кунидан бошланади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқармаси бошлиғи Aбдували Холиқов маълум қилди.

“Биринчи курс ўқувчилари учун ҳам ўқув йили масофавий тарзда бошланади. Фарқли томони – режамизга кўра, биринчи курсга тавсия этилган талабаларнинг ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирилиб бўлинганидан кейин, 12-октябрдан бошлаб, ОТМларда 3 кундан 2 ҳафтагача танишув дарслари ташкил қилинади.

Бу танишув дарслари карантин қоидаларига тўла амал қилиб, аудиторияга 50 фоиздан ошмаган талабаларни киритган ҳолда ташкил этилади”, деди вазирлик вакили.

Таъкидланишича, талабалар турар-жойларига талабалар жоялаштирилмайди. Узоқ ҳудудлардан Тошкентдаги ОТМларга ўқишга кирган талабалар учун ўша ҳудуддаги ОТМнинг моддий техник-базасидан фойдаланган ҳолда ҳудуддаги ёшларни йиғиб, танишув дарслари ташкил этилади.

Тошкент шаҳридаги ОТМлар профессор-ўқитувчилари узоқ ҳудудларга бориб, танишув дарсларини ташкил қилади. Танишув дарслари кунига 2 парадан ортиқ бўлмаган ҳолда, паралар орасида 10 дақиқалик танаффус бўлиб, талабалар аудиторияни ўзгартирмайди.

“Бу дарсларда янги қабул қилинган талаба олий таълим муассасаси ва ундаги ўқитувчилар ва дарс жадваллари билан таништиририлади. Бу ерда 1-курсга қабул қилинган талабаларнинг масофавий таълим олиш кўникмасини шакллантирамиз”, деди Aбдували Холиқов.

Аввалроқ, 2020-2021 ўқув йили учун тўлов-контрактлар миқдори маълум бўлгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ талаба

Баҳолаганлар

527

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг