ОТМга кириш имтиҳонлари соддалаштирилади
Жамият
−
18 Февраль 2020
10846Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини янада соддалаштириш режалаштириляпти. Бу ҳақда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида келтириб ўтилган.
2020 йил 1 майгача чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади.
Режада:
• тегишли вазирлик ва идоралар масъул ходимлари, олимлар, маҳаллий ва хорижий мутахассислардан иборат махсус экспертлар гуруҳини ташкил этиш;
• умумтаълим якуний давлат аттестацияси ва олий таълим муассасасига кириш имтиҳонларини унификациялаштириб, ягона давлат синовларини ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва таклифларни кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилиш;
• тажриба-синов тариқасида Ягона давлат синовларини ЎТКАЗИШ бўйича таклифлар ишлаб чиқиш назарда тутилади.
Маъсуллар – Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь