ОТМга қизларни қўшимча грантга қабул қилиш тартиби маълум бўлди
Жамият
−
27 Март 2020
9949Олий таълим муассасаларига хотин-қизларни қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун тавсияномалар бериш ва ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарор лойиҳасида қайд этилган.
Ҳужжатга асосан Республика олий таълим муассасаларига ажратилган қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида олий маълумот олиш истагида бўлган иқтидорли хотин-қизларнинг танловда иштирок этиш учун тавсияномалар қуйидаги мезонлар асосида берилади:
- кам таъминланган, доимий даромадга эга бўлмаган ва тўлов контрактини тўлашга лаёқатсиз бўлган оилалар;
- тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни ота ёки онаси вафот этган хотин-қизлар;
- 14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ фарзандларни тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида яшаётган бева аёлларнинг (эр) қизлари;
- отаси ёки онаси ногирон бўлган ва кам таъминланган оилалар;
- оғир уй-жой шароитларида яшаётган ва доимий уй-жойига эга бўлмаган оилалар;
- ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган кам таъминланган ва иш қидирувчи шахс сифатида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида ҳисобда турганлар;
- ногиронлиги бўлган фарзанди бор оилалар;
- олий маълумотли хотин-қизлар билан қамраб олиш даражаси республиканинг ўртача кўрсаткичларидан бир неча баравар паст бўлган туманлар, шунингдек, олис ва бориш қийин ҳудудларда яшовчи оилалар фарзандлари учун уларни ўз ҳудудида муйян муддат ишлаш шарти билан.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь